АсосийДунё

Оқилбек Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимидан кетди

Жапаровнинг истеъфоси бутун Вазирлар Маҳкамаси истеъфосига олиб келмайди.

'Оқилбек Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимидан кетди'ning rasmi

Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров ўз хоҳиши билан ариза ёзгани айтилмоқда. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" хабар қилди.

Оқилбек Жапаровнинг истеъфоси бутун Вазирлар Маҳкамаси истеъфосига олиб келмайди. Яъни, барча вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолишади. 

Одилбек Қосималиев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ва Президент маъмурияти раҳбари вазифасини бажаради.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Жапаровнинг истеъфога чиқишига нима сабаб бўлганлиги қизиқтирмоқда, чунки расмий маълумотларга кўра, сўнгги йилларда иқтисодий кўрсаткичлар анча юқори, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар