АсосийДунё

Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар киритишга рози бўлди

Рўйхат 16 кишидан иборат бўлиб, унга асосан Россия ҳамда Грузия ва Молдова фуқаролари киритилган.

'Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар киритишга рози бўлди'ning rasmi

Бугун, 16 декабрь куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари “гибрид фаолият” деб номланувчи ҳаракатлари учун Россияга қарши биринчи санкциялар борасида келишиб олишади. Бу ҳақда Polskie Radio радиостанцияси ўз қўлига тушган ҳужжатга таяниб хабар берган. 

Маълумотларга кўра, санкциялар Россиянинг разведка хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, экспертлар ва журналистларга нисбатан қўлланилади.

Қайд этилишича, рўйхат 16 кишидан иборат бўлиб, унга асосан Россия ҳамда Грузия ва Молдова фуқаролари киритилган. Санкцияларга дучор бўлган шахсларнинг исм-шарифлари уларнинг чекловлардан бўйин товлашига йўл қўймаслик учун ошкор этилмайди. Ушбу чекловлар уларнинг Европа Иттифоқига киришини тақиқлаш, активларини музлатиш ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштиришини чеклашдан иборат бўлади.

Бундан ташқари, рўйхатга Брюсселнинг сўзларига кўра, “Европада қўпорувчилик фаолияти” ва “дезинформация тарқатиш” билан шуғулланувчи учта ташкилот ҳам киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Европа Иттифоқи Россияга нисбатан хориждаги “гибрид ҳаракатлар” ва “сайловларга аралашгани” учун янги санкциялар механизмини тасдиқлади. Рўйхат Россия Федерациясидан нефт ташувчи хорижий танкерларга қарши чораларни назарда тутувчи Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакети билан деярли бир вақтда тасдиқланган.

Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари 11 декабрь куни Россияга қарши санкцияларнинг навбатдаги пакетини келишиб олган эди. Чекловлар Россия “Катта еттилик” давлатлари” ва уларнинг ҳамкорлари томонидан ўрнатилган энг юқори нефть нархи чекловини четлаб ўтиш учун яратган "хуфёна танкерлар флоти"га қарши курашишга қаратилган

Ноябрь ойида Reuters агентлиги санкциялар Россия учун учувчисиз парвоз аппаратлари ишлаб чиқарадиган Хитой компанияларига ҳам таъсир қилиши ҳақида хабар берган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда энг кўп маош оладиган мигрантлар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:49

    Россияда энг кўп маош оладиган мигрантлар рўйхати эълон қилинди

    Меҳнат вазирлиги чет элликларни ёллаш учун квотани 50 фоизга оширишни ҳам таклиф қилган.

    'Сурияда фуқаролар уруши бошланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:39

    Сурияда фуқаролар уруши бошланиши мумкин

    Бу АҚШнинг Суриядаги ҳарбий мавжудлигига таҳдид солади.

    'Асад оиласининг хориждаги пул ва мулклари учун “ов” бошланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:55

    Асад оиласининг хориждаги пул ва мулклари учун “ов” бошланади

    Башар Асад Сурия халқига тегишли 135 миллиард долларни ўғирлаб Россияга қочиб кетганди.

    'Буюк Британия Суриянинг янги маъмурияти билан алоқа ўрнатди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:23

    Буюк Британия Суриянинг янги маъмурияти билан алоқа ўрнатди

    Буюк Британия Ташқи ишлар вазири сурияликлар учун 50 миллион фунт стерлинглик гуманитар ёрдам берилишини маълум қилди.

    'Жанубий Африка президенти Путинни G20 саммитига таклиф қилмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:55

    Жанубий Африка президенти Путинни G20 саммитига таклиф қилмади

    Чунки Путин Африкага келса, уни ҳибсга олиш керак бўлади.