АсосийЖамият

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси эртага чақирилади

Унда муҳокама қилиш назарда тутилган масалалар билан танишинг.

'Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси эртага чақирилади'ning rasmi

Бугун, 17 декабрда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Унда Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисини 2024 йил 18 декабрда чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ялпи мажлисда қуйидаги масалалар муҳокама қилиш назарда тутилган:

  • «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги,
  • «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги,
  • «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги,
  •  «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги,
  • «Космик фаолият тўғрисида»ги,
  • «Ипотека кредити бозори янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги,
  •  «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги,
  • «Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги,
  •  «Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги,
  • «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонунлар кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар ҳам муҳокама этилади.

Шу билан бирга, қайд этилишича, сенаторлар Олий Мажлис Сенати Кенгашининг бир қатор қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди

    Ҳозирда очилган жиноят иши доирасида 2 нафар шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

    'Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

    Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.

    'Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди

    Парламентда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларида тўлов интизомини мустаҳкамга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда фуқароларга ички ишлар органлари раҳбарлари номидан қўнғироқ қилишмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:18

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    'Шерлар ҳужумига учраб ҳалок бўлган эркак бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 17.12.2024 23:31

    Шерлар ҳужумига учраб ҳалок бўлган эркак бўйича жиноят иши қўзғатилди

    Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилган.