АсосийЖамият

Саида Мирзиёева нуфузли олимпиадаларда юқори натижалар қайд этган ёшлар билан учрашди

Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди.

'Саида Мирзиёева нуфузли олимпиадаларда юқори натижалар қайд этган ёшлар билан учрашди'ning rasmi

Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Администрациясида ёшлар билан учрашди.

Президент ёрдамчисининг қайд этишича, бу ёшлар 2023/24-ўқув йилида нуфузли олимпиадаларда ажойиб натижалар қайд этиб, 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза – жами 128та медални қўлга киритишган.

Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди. 

“Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб, бундан барчамиз чексиз фахрланамиз”, деб ёзади у ўз саҳифасида.

    Бошқа янгиликлар