АсосийСпорт

Мудофаа вазири Ўқ отиш спорти федерациясига раис этиб сайланди

Вазир ушбу спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча куч ва имкониятларни ишга солишини билдирди.

'Мудофаа вазири Ўқ отиш спорти федерациясига раис этиб сайланди'ning rasmi

Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қўмита Матбуот хизмати хабар қилди. 

Йиғилишд Ўқ отиш спорти федерацияси раиси лавозимига мудофаа вазири генерал-майор Шухрат Халмухамедов номзоди таклиф этилиб, йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш сўнгида, янги сайланган федерация раиси билдирилган ишонч учун иштирокчиларга миннатдорчилик изҳор этиб, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 4 ноябрдаги “Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари асосида ўқ отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча куч ва имкониятларни ишга солишини билдирди.

    Бошқа янгиликлар