АсосийЖамият

Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "Депутат сўрови" юборилди

Унда электромобилларни қувватлантириш станцияларини токдан узиш ва демонтаж қилиш ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш сўралган.

'Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "Депутат сўрови" юборилди'ning rasmi

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида ўрнатилган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйиш ҳамда уларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тарқалаётган хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзлидеп партиясининг қайд этилишича, мамлакатда “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг жадаллашуви натижасида электромобиллар сони тобора ортиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи давомида мамлакатимизга 20 мингдан ортиқ электромобиллар импорт қилинган ҳамда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

 Ушбу жараён электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасининг ривожланиши ва кенгайиши заруратини юзага келтирди. Кўплаб хизмат кўрсатиш объектлари атрофида тадбиркорлар томонидан электромобилларни қувватлаш станциялари ўрнатилди ва аҳолига хизмат кўрсатиш жорий қилинган.

 Шу билан бирга, Президент фармонига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби ҳам белгиланган.

 Бироқ, маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ўрнатилган, хусусан субабонент сифатида электр тармоқларига уланган ва электрдан қарздорлиги мавжуд бўлмаган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйилаётганлиги тадбиркорлар томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, депутат Н.Султонов Энергетика вазирлигига электромобилларни қувватлантириш станциялари фаолияти чекланиб, уларни электр токидан узиш бўйича ишлар амалга оширилаётганлик ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ҳамда Кадастр агентлигига Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг қонунийлиги юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этишини сўраган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда ота-онасиз қолиб кетган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:48

    Қозоғистонда ота-онасиз қолиб кетган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

    Боланинг ота-онаси Қозоғистондан Қирғизистонга ўтган, бироқ қоида бузгани сабаб орқага қайта олмаган.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 12 даража илиққача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:14

    'Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 21:46

    Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

    Улар жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида бўлишган.

    '2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 20:05

    2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

    Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

    'Президентга таълим йўналишларидаги вазифалар бўйича ахборот берилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 19:19

    Президентга таълим йўналишларидаги вазифалар бўйича ахборот берилди

    Давлатимиз раҳбарига мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот берилди.