Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келиб тушган мурожаатга асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали фаолияти ўрганилган. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати раҳбари хабар берди.
Ўрганиш натижасида филиалнинг мансабдор шахслари қонунчилик талабларига зид равишда 740 млн сўмлик иш ҳақини ортиқча тўлаб юбориб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан филиал мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.