Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллада ота-она меҳридан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган янги турдаги кичик болалар уйи ишга туширилди.Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, шу йилнинг охирида, ота-онасининг ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасанинг янги модели — кичик ҳажмдаги болалар уйи яратилди.
Бу жараёнда мутахассисларнинг тавсиялари ва илғор тажрибаларни инобатга олган ҳолда, болалар учун оила муҳитига яқин шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қилинди. Бу эса уларга янада уйнинг нафасини ва меҳр шукуҳини ҳис қилиш имкониятини беради.
Ҳозирда бу ерда 7 нафар бола яшамоқда, уларга тажрибали мутахассислар томонидан меҳр ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпроғи ногиронлиги бор болалардир.
"Ишонаманки, бу тажриба, ота-она меҳридан маҳрум бўлиб, фарзандликка олинмаган барча болалар учун ҳам шу каби шароитлар яратишнинг асосини белгилаб беради", — Шаҳноза Мирзиёева.