АсосийСпорт

10 нафар ўзбекистонлик шахматчи FIDE нинг янгиланган рейтингидан жой олди

2025 йил январь ойи учун дунё шахматчиларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

'10 нафар ўзбекистонлик шахматчи FIDE нинг янгиланган рейтингидан жой олди'ning rasmi
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2025 йил январь ойи учун дунё шахматчиларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди. 

Эркаклар ўртасидаги янгиланган рейтингнинг юқори ўнлиги деярли ўз ўрнида қолган бўлса, ўтган йил декабрь ойида АҚШда кечган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати, Қатарда якунланган нуфузли халқаро турнир каби мусобақаларда қайд этилган натижалар рейтингнинг ўрта ва қуйи поғонасида катта ўзгаришларга сабаб бўлди.

Эътиборли жиҳати, янгиланган рейтингда дунё шахматчиларининг ТОП-100’ талигидан 5 нафар гроссмейстеримиз жой олди.  

Норвегиялик Магнус Карлсен (2831) рейтинг пешқадамлигини сақлаб қолди. Америкалик Фабиано Каруана (2803) ва Ҳикару Накамура (2802) кучли учликни якунлади.  

Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси (2801) ва Доммаражу Гукеш(2777) Нодирбек Абдусатторов(2768)дан олдинги ўринларни эгаллади.  

Биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов 6-ўринда қайд этилган вазиятда Жавоҳир Синдоров (2692) 37, Рустам Қосимжонов (2683) 45, Шамсиддин Воҳидов (2659) 52, Нодирбек Ёқуббоев (2659) 67-поғонада қайд этилди. Аёллар рейтингининг кучли ўнлигида 5 нафар хитойлик, 2 нафар россиялик, 1 нафардан Ҳиндистон, Украина ва Грузия шахматчи қизларининг номлари келтирилган бўлса, рейтингнинг кучли тўртлиги айнан чин юрти вакилларига тегишли бўлди. Рейтинг пешқадамлигига Хоу Ифань (2633) эришган бўлса, Вэньцзюнь Цзюй (2561), Чжунъи Тан (2561), Тинцзе Лей(2552) кейинги поғоналарда кўриниш берди.

Ўзбекистон шахмат ишқибозлари учун қувонарли жиҳати, ёш қизлар ўртасида жаҳон чемпионлигига эришган Афруза Ҳамдамова 218 рейтинг очко жамғарган ҳолда ТОП-100 рўйхатга ўз номини муҳрлади.

Айтиш лозим, ортда қолган йил давомидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келган ёш шахматчи йигитларимиздан Жавоҳир Синдоров ёшлар рейтингида 3-ўринни эгаллади.  

Шунингдек, ТОП-100лик рўйхатда ҳамюртларимиздан Муҳиддин Мадаминов (2521) 31, Муҳаммадзоҳид Суяров (2465) 68-қатордан жой эгаллади.

Ёш қизлар рейтингида Афруза Ҳамдамова(2354) 9, Умида Омонова(2228) 47, Гулдона Каримова(2200) 62-ўринларда қайд этилгани мамлакатимиз шахматчиларининг халқаро майдондаги натижалари янада ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг футбол бўйича аёллар жамоасига янги бош мураббий тайинланди'ning rasmi

    Спорт 18.01.2025 10:30

    'Абдуқодир Ҳусанов энди "Манчестер Сити"да тўп суради'ning rasmi

    Спорт 11.01.2025 13:04

    Абдуқодир Ҳусанов энди "Манчестер Сити"да тўп суради

    АПЛ жамоаси 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи учун Франциянинг "Ланс" клубига 40 млн евро тўлайди.

    'Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани табриклади'ning rasmi

    Спорт 29.12.2024 22:59

    Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани табриклади

    Аввалроқ, Афрўза Ҳамдамова амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Жавоҳир Синдаровга 29 минг АҚШ доллари...'ning rasmi

    Спорт 29.12.2024 19:07

    Жавоҳир Синдаровга 29 минг АҚШ доллари...

    АҚШда ўтказилаётган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида рапид баҳслари якунланди ва айрим шахматчилар пул мукофотига лойиқ кўрилди.

    'Афруза Ҳамдамова амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди'ning rasmi

    Спорт 28.12.2024 14:55

    Афруза Ҳамдамова амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди

    АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.