АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди

“Маҳалла лойиҳаси” дастурига 1 миллиард доллар йўналтирилди

'Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Бу ҳақда 16 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Шундан келиб чиқиб, 2025 йилда жами 5 миллион 200 минг нафар, жумладан, банклар томонидан 3 миллиондан зиёд аҳолини банд қилиш режалаштирилди.

Шу мақсадда 208 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда банклар раҳбарлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди, бунда томонларнинг аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир маҳалла бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган “маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида ажратиладиган 1 миллиард доллар кредит ресурслари банклар ва ҳудудлар кесимида тақсимланди. Лойиҳа ишлаб чиқиш, кредит ажратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман банки раҳбарига ойма-ой самарадорлик кўрсаткичи қўйилди.

Энди Марказий банк раиси ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга чиқиб, жойлардаги банк филиалларининг маҳаллалардаги ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилади. 2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.  

Ҳудудий банклар ҳамда туман ҳокимлари аҳолини тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб боради, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатилади.

“online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда ҳал қилувчи йил бўлиши, бунинг учун маҳаллий ҳокимликлар ва иқтисодий-молиявий тузилмаларнинг мувофиқлашган ишини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди'ning rasmi

    Сиёсат 03.01.2025 16:42

    Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    Янги йил байрами муносабати билан хорижий етакчилар Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

    'Сардор Умурзоқовга қўшимча ваколатлар берилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2025 16:53

    Сардор Умурзоқовга қўшимча ваколатлар берилди

    Бу ҳақда Президент қарорида белгиланди.

    'Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 29.12.2024 14:32

    Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди

    Аввалроқ, Жанубий Кореяда йўловчи самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

    '“Бу чинакам тарихий воқеа”'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 15:42

    “Бу чинакам тарихий воқеа”

    Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаат йўллади.

    'Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 13:26

    Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди

    Бош вазир қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.