АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

Янги йил байрами муносабати билан хорижий етакчилар Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

'Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди'ning rasmi

Янги — 2025 йил муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат ва дин арбобларидан самимий табрик ва тилаклар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Халқаро ҳамкорлар ўз қутловларида мамлакатимиз етакчиси раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани, давлатнинг жаҳон миқёсидаги нуфузи ва мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган фаол, конструктив ва прагматик ташқи сиёсат олиб борилаётганини қайд этмоқда.

Хорижий етакчилар Ўзбекистон президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

  • Россия президенти Владимир Путин;
  • Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;
  • Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
  • Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров;
  • Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
  • Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
  • Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
  • Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
  • Беларусь президенти Александр Лукашенко;
  • Арманистон бош вазири Никол Пашинян;
  • Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев;
  • Япония бош вазири Сигеру Исиба;
  • Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди;
  • Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Кир Стармер;
  • Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
  • Эрон президенти Масъуд Пезешкиён;
  • Индонезия президенти Прабово Субианто;
  • Жазоир президенти Абдулмажид Теббун;
  • Испания қироли Филипп VI;
  • Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II;
  • Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос;
  • Латвия президенти Эдгарс Ринкевичс;
  • ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле;
  • ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси;
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин;
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев;
  • Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Хон;
  • Жаҳон банки президенти Ажай Банга;
  • Осиё тараққиёт банки президенти Масасугу Асакава;
  • Осиё инфратузилмавий инвестисиялар банки президенти Сзин Лисюн;
  • Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди президенти Альваро Ларио.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар