АсосийДунё

Трамп: “Украинадаги урушни олти ой ичида тўхтатишга умид қиламан”

АҚШнинг сайланган президенти Россия-Украина уруши чўзилганига Байденни айблади.

'Трамп: “Украинадаги урушни олти ой ичида тўхтатишга умид қиламан”'ning rasmi

 АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Мар-а-Лагодаги қароргоҳида матбуот анжумани ўтказди. 

Матбуот анжуманида Трамп Россия - Украина масаласига тўхталди:

Россия учун энг катта муаммо бу Украинанинг NATO таркибида бўлиши. Мен уларнинг ҳис-туйғуларини тушунаман. Байден маъмурияти ушбу масала бўйича музокараларда кўплаб хатоларга йўл қўйди;

Барча томонлар, шу жумладан Россия ва Ғарб ҳамиша Украина NATO'га аъзо бўла олмаслигини тушуниб келган. Украина ва Россия келишувга эришишга яқин турган эди, бироқ Байден Украина NATO аъзоси бўлиши кераклигини айтди ва келишув амалга ошмади;

 Менимча, Россия Байден маъмурияти қобилиятсиз эканини кўргани учун Украинага ҳужум қилди. Байден жамоасидагилар нима қилаётганларини билишмайди. Лекин биз нима қилаётганимизни биламиз ва буларнинг барчасига барҳам берамиз. Бизнинг қудратли армиямиз бор. Украинадаги урушни олти ой ичида тўхтатишга умид қиламан. Путиннинг мен билан мулоқот қиилишга тайёрлигидан хабардорман, бироқ биз инаугурациясидан кейингина музокараларни бошлашимиз мумкин", - деди АҚШнинг сайланган президенти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Канаданинг АҚШга қўшилган харитасини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 17:34

    Трамп Канаданинг АҚШга қўшилган харитасини эълон қилди

    Суратда Америка Қўшма Штатлари ва Канада ҳудуди Америка байроғига бўялган.

    '"Aмерикани Илон Маскдан ҳимоя қилинг"'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 17:07

    "Aмерикани Илон Маскдан ҳимоя қилинг"

    Миллиардер гиёҳванд моддаларни кўп истеъмол қилиш натижасида ақлдан озганлиги айтилмоқда.

    'Франциянинг собиқ президентига қарши янги суд иши бошланди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 16:59

    Франциянинг собиқ президентига қарши янги суд иши бошланди

    Унга ноқонуний йўллар билан сайлов кампаниясини молиялаштириш, давлат маблағларини ўзлаштириш ва жиноий гуруҳ фаолиятида иштирок этиш каби жиддий жиноятлар қўйилди.

    'Туркия президенти Сурия бўлиниб кетишига йўл қўймаслигини айтди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 16:49

    Туркия президенти Сурия бўлиниб кетишига йўл қўймаслигини айтди

    Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон душанба куни Туркия ҳукумати Суриянинг бўлиниб кетишига йўл қўймаслиги ва агар бундай хавф пайдо бўлса, зудлик билан зарурий чораларни кўришга тайёр эканини билдирди.

    'Ўзбекистон ноябрда олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 15:09

    Ўзбекистон ноябрда олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди

    Ўзбекистон Марказий банки ноябр ойида 9 тонна олтин сотиб олди ва ушбу қимматбаҳо металлни энг кўп харид қилган иккинчи давлат бўлди.

    'Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари чегарада учрашув ўтказди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2025 14:02

    Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари чегарада учрашув ўтказди

    Учрашувда "Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида"ги битимга ратификация ёрлиқлари алмашилгани қайд этилди.