АсосийЖамият

Ўқув муассасалари ошхоналари электрон аукцион орқали ижарага берилади

Ижарачилар талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилади.

'Ўқув муассасалари ошхоналари электрон аукцион орқали ижарага берилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 11 январдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш мақсадида қабул қилинган.

Ўзгартиришларга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналари E-auksion тизимида ўтказилган танлов асосида ижарага берилади.

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:

  • тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
  • умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
  • ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
  • шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.

Бунда ижарага олувчи аризасига ушбу талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ва тегишли маълумотларни илова қилади. Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.

Мажбуриятларини муддатида ва тўлиқ бажариб келаётган ижарага олувчи билан шартнома муддати кейинги ўқув йилларига узайтирилиши мумкин. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13 январдан кучга кирди.

Таълим ташкилотлари ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, овқатланиш учун тўланадиган тўловлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ошхона фаолиятини ташкил этиши мумкин.

Таълим ташкилоти ошхонасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда уларни сақлашда сарфланадиган газ, сув, электр энергияси учун тўловлар алоҳида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларига мувофиқ ошхона маблағлари ҳисобидан қопланади.

Таълим ташкилоти раҳбари томонидан ошхона ходимларига ҳақ тўлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлаш учун сарфланадиган озиқ-овқат хомашёлари қиймати, коммунал тўловлар ҳамда рентабелликни инобатга олган ҳолда таомлар нархи ҳисоб-китоби (калькуляцияси) тасдиқланади.

Ваколатли органлар таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ҳолатини ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказиш орқали мониторинг қилади. Мониторинг натижалари ҳар чорак якунида ваколатли органларнинг раҳбарлари ҳузуридаги йиғилишларда ҳамда таълим ташкилотларининг педагогик кенгашларида муҳокама қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, таълим ташкилоти ошхоналаридаги мавжуд технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифати юзасидан назорат тадбирлари олиб борилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:39

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    Скутер ва Spark тўқнашиши сабабли икки нафар шахс жароҳат олган.

    'Энди “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 19:06

    Энди “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури йўлга қўйилади

    Дастур сунъий интеллектга асосланган бўлиб, тиббий кўрик пайтида шифокор нутқини автоматик баёнлаштиради.

    'Ўзбекистонда инфекция тарқалиш хавфи борми?'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 18:24

    Ўзбекистонда инфекция тарқалиш хавфи борми?

    Санэпидқўмита бу ҳақда хабар берди.

    'Энди Green Card’га ариза топшириш пулли бўлади'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 16:10

    Энди Green Card’га ариза топшириш пулли бўлади

    АҚШ Давлат департаменти Diversity Visa (ДВ) яъни Green Card’га ариза топшириш учун 1 доллар тўлов жорий этилишини айтди.

    'Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 12:30

    Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди

    У фуқарони ишга жойлаштириш ваъдаси эвазига 1000 доллар талаб қилган.

    'Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 10:50

    Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди

    Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар ортидан 76 млрд сўм зарар етказилган.