АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ҳисобчи қарийб 2 млрд сўмни “еб юборди”

У ўзи ишлаган корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланган.

'Тошкент вилоятида ҳисобчи қарийб 2 млрд сўмни “еб юборди”'ning rasmi

Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. “L.A.” ва “Z.P.” МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, ушбу корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиб, жами 1,9 млрд сўм маблағларини ўзининг пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


    Бошқа янгиликлар