АсосийЖамият

Ҳисоб палатаси вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирди

Президент Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилган ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

'Ҳисоб палатаси вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 январь куни Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва дастурлар самарадорлигида молиявий назорат муҳим. Сўнгги йилларда Ҳисоб палатасининг иш услуби ўзгартирилиб, ҳудудларда бюджет интизомига кўмак берувчи ҳамкор идорага айлантирилди. Олдинги текширув тизими ўрнига халқаро стандартлар асосида аудит тизими жорий қилинди. Жаҳон банкининг “Ташқи аудит индикатори”да Ўзбекистон “яхши” даражага кўтарилган.

2024 йил 10 июлда Ўзбекистон Президентининг “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унда вазирлик ва давлат идораларида ички аудит тизимини такомиллаштириш, тизимни рақамлаштириш, консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш каби вазифалар белгиланди.

Рақамли трансформация жараёни амалга оширилмоқда. “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилиниб, унга 34 та вазирлик ва идора боғланди.

2024 йилда Ҳисоб палатаси янги манбалар ҳисобидан 3,7 триллион сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлади. Вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилди ва 2,3 триллион сўмлик молиявий камчиликлар олди олинди. Давлат харидларига оид 4,5 триллион сўмлик камчиликлар бартараф этилди.

Бундай амалга оширилаётган тизимли ишларни жорий йилда ҳам изчил давом эттириш зарур.

Жумладан, “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига 110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу орқали жорий йилда 480 триллион сўмлик бюджет харажатлари мониторинги тўлиқ қамраб олинади.

Бюджетга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш, молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш доимий вазифа ҳисобланади. Давлат улуши бор корхоналарнинг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш ҳам муҳим.

Жорий йилда бюджетга 309 триллион сўм даромадлар тушишини таъминлаш чоралари кўрилади. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш амалиёти бошланади.

Президент барча давлат идораларида молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилиниши зарурлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор

    Россия кучлари Украинага навбатдаги кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди.

    'Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди

    Ҳудудда назоратни кучайтириш мақсадида 10 та нуқтага онлайн видеокузатув ўрнатилди, яна 40 та локация қамраб олиниши режалаштирилган.

    'Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:45

    Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди

    Томонлар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини тан олди ва жабрланганларга товон тўлашга келишди.

    'Сурхондарёда мансабдор пора олишда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Сурхондарёда мансабдор пора олишда ушланди

    Сурхондарё вилоятида мансабдор ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 16:53

    Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди

    Тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.