АсосийЖамият

Энди криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном шакллантирилиб, президентга ахборот бериб борилади

2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.

'Энди криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном шакллантирилиб, президентга ахборот бериб борилади'ning rasmi

“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-1-сон) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.

 Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, Дастур ва “йўл хариталари”нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.

Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.

Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Президентга ахборот бериб борилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:40

    Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади

    Президентининг 2025 йил 20 январдаги “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.

    'Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкин(ми?)'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:03

    Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкин(ми?)

    Оқ уй раҳбари, агар Владимир Путин урушни тугатиш бўйича музокаралардан бош тортса, Россияга қарши янги санкциялар жорий этишини айтди.

    'Тошкентда адвокат ва юрист ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:57

    Тошкентда адвокат ва юрист ушланди

    Улар 10 йилга қамалган шахснинг жазо муддатини 4 йилга камайтириб бермоқчи бўлган.

    'Қозоғистондан Ўзбекистонга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:36

    Қозоғистондан Ўзбекистонга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташилаётгани аниқланди

    Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали АИ-92 маркали бензин олиб ўтилган.

    'Тошкент аэропорти “стоянка”сида турган машина ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:46

    'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:10

    Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади

    Республикада ҳарорат 0 даража совуққача пасаяди.