АсосийЖамият

Қозоғистондан Ўзбекистонга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташилаётгани аниқланди

Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали АИ-92 маркали бензин олиб ўтилган.

'Қозоғистондан Ўзбекистонга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташилаётгани аниқланди'ning rasmi

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т. М.М. ва 1997 й.т. Х.Х.лар Қозоғистон Республикаси фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан АИ-92 маркали бензин ёнилғисини ўтказиш ва сотиш билан шуғулланганликлари аниқланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. 

Улар ушбу ноқонуний ишни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Сариёғоч тумани ҳудудидан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали амалга оширишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Республикаси фуқароси А.Кга нисбатан чора кўриш бўйича қўшни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабардор қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:40

    Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади

    Президентининг 2025 йил 20 январдаги “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.

    'Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкин(ми?)'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:03

    Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкин(ми?)

    Оқ уй раҳбари, агар Владимир Путин урушни тугатиш бўйича музокаралардан бош тортса, Россияга қарши янги санкциялар жорий этишини айтди.

    'Тошкентда адвокат ва юрист ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:57

    Тошкентда адвокат ва юрист ушланди

    Улар 10 йилга қамалган шахснинг жазо муддатини 4 йилга камайтириб бермоқчи бўлган.

    'Энди криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном шакллантирилиб, президентга ахборот бериб борилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Энди криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном шакллантирилиб, президентга ахборот бериб борилади

    2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.

    'Тошкент аэропорти “стоянка”сида турган машина ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:46

    'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:10

    Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади

    Республикада ҳарорат 0 даража совуққача пасаяди.