АсосийДунё

Туркия Исроил билан савдо муносабатларини қайта тиклаши мумкин

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари ва геноциди боис Туркия 2024 йил 9 апрелда Исроил билан импорт ва экспорт операцияларини тўлиқ тўхтатган эди.

'Туркия Исроил билан савдо муносабатларини қайта тиклаши мумкин'ning rasmi

Туркия Исроил билан савдо муносабатларини қайта тиклаши мумкин

Туркиянинг Ташқи иқтисодий муносабатлар кенгаши (DEİK) раиси Наил Олпакнинг маълум қилишича, агар Ғазодаги оташкесим ва тинчлик доимий бўлса, Туркия Исроил билан савдо алоқаларини қайта тиклаши мумкин.

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари ва геноциди боис Туркия 2024 йил 9 апрелда Исроил билан импорт ва экспорт операцияларини тўлиқ тўхтатган эди. 

Бу қарор, шунингдек, Исроилнинг Ғазо секторини бутунлай изоляция қилиб, бу ерга халқаро гуманитар ёрдам етказиб берилишига тўсқинлик қилгани сабабли қабул қилинган эди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг маълум қилишича, 2025 йил 19 январда ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишув доирасида биринчи куннинг ўзидаёқ 630 дан ортиқ гуманитар ёрдам машиналари Ғазо секторига кирган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Исроил ўртасидаги савдо ҳажми 2023 йилда 6,8 миллиард долларни ташкил этган эди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилни "террорчи давлат" деб атаган ва уни Ғазодаги фаластинликларга нисбатан "геноцид"да айблаган. Шунингдек, у ҲАМАСни "озодлик ҳаракати" сифатида ҳимоя қилган эди. Бироқ Ғазо секторида тинчлик ўрнатилиши Исроил ва Туркия ўртасидаги савдо алоқалари қайта тикланишига туртки бўлиши мумкин.

                                          Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар