АсосийЖамият

Қашқадарёлик директор жамоатчиликдан узр сўради

У мактаб формаси ҳақидаги гапи нотўғри талқин қилинганини айтган.

'Қашқадарёлик директор жамоатчиликдан узр сўради'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқувчилар формаси учун ўқитувчиларга пул йиғиш ҳақида топшириқ бергани кўринган видео тарқалган эди.

Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъулнинг жаримага тортилганини очиқлаганди. Мактаб директори жамоатчиликка видеочиқиш қилиб, яхши нияти нотўғри талқин қилинганини айтди ва хатоси учун узр сўради. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди

Мактабимиз шаҳар марказида жойлашгани учун ўқувчиларимиз кўп. Шунингдек, тан олиш керак, аксарият ўқувчиларимиз қимматбаҳо автомобиль ва қимматбаҳо кийимларда дарсга келса, бошқалари имконияти сабаб бундай қилолмайди. Мен ўқувчилар ўртасида табақаланиш бўлмаслиги учун мактаб формасини жорий этиш бўйича таклифимни бергандим. Агар бу ҳолатда нотўғри гапирган бўлсам, узр сўрайман. Мақсадим ўқувчилар ўртасидаги табақаланишнинг олдини олиш бўлган, холос, дейди директор. 

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг аниқлаштиришича, мактаб директори Феруза Шуҳратова ҳақиқатан ҳам мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21 январь куни мактабнинг Telegram гуруҳида видеомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиш ҳақида кўрсатма берган. Директор видеода формаси йўқ ўқувчини мактаб дарвозасидан чиқариб юборишини айтган.

Қайд этилишича, ушбу мактаб директорига нисбатан бошқарма бошлиғининг 22 январдаги буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланган. Бошқарма таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланганини билдириб, бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралаган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хорижий ва нодавлат ОТМлардаги бўш грант ўринлари учун қўшимча танлов эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Хорижий ва нодавлат ОТМлардаги бўш грант ўринлари учун қўшимча танлов эълон қилинди

    Рўйхатдан ўтган талабгорлар учун тест синовлари 11 декабрга қадар ўтказилади.

    'Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи якунланди

    Хўш, Ўзбекистон етакчи вилоятда нималар билан танишди?

    'Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳуқуқ-тартибот органлари икки алоҳида ҳолатда мансабдор ва воситачилар томонидан тадбиркорларнинг ишончи суиистеъмол қилинганини аниқлади.

    'Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 22:29

    Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади

    Бунинг учун тегишли идораларга топшириқлар берилди.

    'Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 20:50

    Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади

    Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади.

    'Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 19:09

    Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 913 млн сўмни ташкил этмоқда.