АсосийЖамият

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник марказининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди

Бу ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

'Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник марказининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (27-сон, 21.01.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, қуйидагилар “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази” давлат муассасаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда илмий-техник ишлар асосида таклифлар (тавсиялар) ишлаб чиқиш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказиш; 
  • атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича норматив базани ривожлантириш ва такомиллаштириш;
  • радиация ва ядро хавфсизлиги масалалари бўйича давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек, назорат ва лицензиялаш фаолиятини техник, таҳлилий ҳамда экспериментал қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;
  • радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосланган хавфсизлик, моделлаштириш ва ҳисоблаш таҳлилини ўтказиш;
  • радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш, яратиш, шакллантириш ва сақлаш;
  • ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 01:27

    Тошкентда ер қимирлади

    Зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.

    'Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида актрисани автомобиль босиб кетди'ning rasmi

    Жамият 11.03.2025 15:11

    Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида актрисани автомобиль босиб кетди

    Машинани бошқарган вояга етмаган актриса бошқарувни йўқотган ва Сабрина устидан икки марта ўтиб кетган.

    'Самарқандда эшак сўйиб сотиб келган қассоб ушланди'ning rasmi

    Жамият 11.03.2025 13:09

    Самарқандда эшак сўйиб сотиб келган қассоб ушланди

    Сўйиб каналга ташлаб кетган эшак суяклари уни фош этди.

    'Тошкентда 132 минг қутидан ортиқ  ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият 11.03.2025 12:25

    Тошкентда 132 минг қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

    2024 йилда ноқонуний тамаки муомаласи билан боғлиқ 512 та ҳолат фош этилган.

    '“Навоий азот” заводидаги лабораторияда портлаш бўлди'ning rasmi

    Жамият 11.03.2025 11:16

    “Навоий азот” заводидаги лабораторияда портлаш бўлди

    Портлаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 11.03.2025 10:58

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.