Ҳукумат қарори (26-сон, 21.01.2025 й.) билан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
- хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тартиби, муддатлари ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;
- аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
- аттестация натижалари бўйича аппеляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.
Ходимлар даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:
▪️хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, уларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари – беш йилда бир марта;
▪️муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари – уч йилда бир марта;
▪️хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган бошқа ишчи-ходимлар – бир йилда бир марта.