Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Унга кўра, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилиб, уларнинг аниқ миқдори белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Қонун билан 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмаслиги тўғрисидаги янги қоида киритилмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши билан аҳолининг эркин ҳаракатланишига оид конституциявий ҳуқуқи таъминланади. Қонун ҳуқуқни қўллаш амалиётида ортиқча бюрократиянинг ҳамда коррупсион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.