АсосийСиёсат

"Ҳайратон – Мозори-Шариф" темир йўлидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтириш юзасидан келишувга эришилди

Ўзбекистон ва Афғонистон трансафғон темир йўл қурилиш лойиҳаси бўйича учрашув ўтказди.

'"Ҳайратон – Мозори-Шариф" темир йўлидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтириш юзасидан келишувга эришилди'ning rasmi

 Тошкент шаҳрида Афғонистон Жамоат ишлар вазирининг темир йўл масалалари бўйича ўринбосари М.И. Соҳибзода бошчилигидаги делегация билан самарали учрашувлар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов бошчилигида ўтказилган учрашувда афғон томони билан трансафғон темир йўл қурилиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди ва томонлар келгуси ишларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

 Шу билан бирга, икки давлат темир йўл маъмуриятлари ўртасида фаол ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида "Ҳайратон – Мозори-Шариф" темир йўлидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича шартномани узайтириш юзасидан келишувга эришилди.

 Бунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Согдиана транс” МЧЖ “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўлига хизмат кўрсатувчи оператор сифатида сақланиб қолади.

    Бошқа янгиликлар