АсосийЖамият

Бухоро давлат техника университети ташкил этилади

Университетда нефть ва газ муҳандислиги соҳасида Илғор муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилади.

'Бухоро давлат техника университети ташкил этилади'ning rasmi

“Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-22-сон, 24.01.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қарорга кўра, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.

Муҳандислик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат технологияси, енгил саноат, нефть ва газ, яшил энергетика, архитектура ва қурилиш, транспорт ва логистика, агротехнология, ахборот технологиялари ва дастурлаш соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Университетда нефть ва газ муҳандислиги соҳасида Илғор муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилади.

2025/2026 ўқув йилидан:

Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;

Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юборилади;

Йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларни Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктирилади;

2026 йил 1 январдан Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

    Бошқа янгиликлар