Колумбия президент Густаво Петро колумбиялик муҳожирларни АҚШдан қайтариш учун ўзининг шахсий самолётини ажратди. Бу ҳақда Колумбия президенти девонининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилинган.
Маълум қилинишича, президент миграция инқирозини ҳал қилиш учун Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари ҳамжамиятининг (CЕLAC) йиғилишини ҳам чақирган. Навбатдан ташқари йиғилиш 30 январ куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Шунингдек, Густаво Петро саноат ва савдо вазирига АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун бож тарифларини 25 фоизга ошириш ҳақида топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига Дональд Трамп келиши билан мамлакатда катта депортация амалга оширилмоқда.