АсосийЖамият

Тошкентдаги текстил корхонада йирик ёнғин содир бўлди

Ёнғин тўрт соат давомида ўчирилган.

'Тошкентдаги текстил корхонада йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Кеча,  27 январь куни соат 21:33 да Учтепа тумани, “Тақачи” МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган, тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. 

Ёнғин қутқарув экипажлари манзилга соат 21:40 да етиб бориб, ёнғин соат 22:22 да қуршаб олинган ва соат 01:41 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. 

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиқган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар