АсосийДунё

Туркияда яна меҳмонхона ёнди

Ёнғин 12 қаватли, икки блокдан иборат бинода содир бўлган.

'Туркияда яна меҳмонхона ёнди'ning rasmi

Туркиянинг Анталья вилоятидаги Алания шаҳрида қурилиш бўлаётган меҳмонхона биносида ёнғин чиқди. Аланга бошланганидан икки соат ўтиб тўлиқ ўчирилган. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Ҳудуд губернатори Фотиҳ Уркмезернинг билдиришича, ҳодиса жойида бўлган барча ишчилар хавфсиз тарзда қутқарилган. Ёнғин 12 қаватли, икки блокдан иборат бинода юзага келган. Бунгача мазкур бино меҳмонхона ва резиденция сифатида ишлатилган, аммо айни вақтда реконструкция қилинаётган бўлган.

“Ҳалок бўлганлар йўқ, 4 киши қутқарилди. Уч киши тутун сабабли зарар кўрган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Атрофдаги биноларга хавф туғилмади. У ердаги одамларни эвакуация қилишга зарурат бўлмади”, деди губернатор.

Маълум бўлишича, биринчи бўлиб маҳаллий аҳоли ёрдамга келиб, ёнғинни ўчиришга уринган. Воқеа жойига ёнғин ўчириш бўлинмалари тезкорлик билан етиб борган ва икки соат ичида ёнғинни қуршаб олиб, тўлиқ ўчирган. Юқори қаватларда қолган одамларни қутқариш учун кўтарма кран ишлатилган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар