АсосийДунё

Британия 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

Бу келажак стандарти деб аталмоқда.

'Британия 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда'ning rasmi

Буюк Британияда 200 компания тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Бу келажак стандарти деб аталмоқда. Экспертларга кўра, қисқартирилган иш графиги маҳсулдорликни оширади, ходимларни бахтли қилади ва ёш мутахассисларни ишга жалб қилишга ёрдам беради. 

"5/2 график эскирган, у 100 йил олдин ўйлаб топилган. Тўрт кунлик иш ҳафтаси ҳаммага фойда келтиради ва одамларга тўлақонли ҳаёт кечириш имконини беради", — дейди 4 Day Week Foundation директори Жо Райл.

Буюк Британияда келгуси беш йил ичида тўрт кунлик иш ҳафтаси одатий ҳолатга айланиши тахмин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар