АсосийДунё

Украина Мудофаа вазирига жиноят иши очилди

У хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда.

'Украина Мудофаа вазирига жиноят иши очилди'ning rasmi

Украина Миллий антикоррупция бюроси (УМАБ) мудофаа вазири Рустем Умеровга нисбатан жиноий иш очди. У хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Умеровга Украина Жиноят кодексининг 364-моддасида белгиланган айбловлар қўйилган.

Коррупцияга қарши кураш марказининг маълумотига кўра, жиноят иши Умеровнинг мустақил кузатув кенгаши фаолиятига босим ўтказиш ва манипуляция қилишга қаратилган ҳаракатлари билан боғлиқ.

Можаро Кузатув кенгаши томонидан АОЗ директори Марина Безрукованинг шартномасини узайтиришга доир қарор қабул қилинганидан кейин бошланган. Қонунга мувофиқ, кенгашнинг қарорлари легитим саналади ва Безрукованинг шартномаси 2026 йилнинг 31 январигача узайтирилди. У аллақачон ўз вазифаларини бажаришга киришган.

Бироқ, Рустем Умеров бу қарордан норози бўлиб, кенгашнинг айрим аъзоларига босим ўтказганликда айбланмоқда. Манбаларга кўра, вазир кенгашнинг икки аъзосини лавозимидан четлатган ва ташкилот фаолиятини тўхтатиш учун ўз хизмат ваколатларидан фойдаланган.

Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров 1982 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қрим-татар оиласида туғилган. Украина президенти Владимир Зеленский 2023 йил 6 сентябр куни Умеровни катта умидлар билан Мудофаа вазири лавозимига тайинлаган эди. Рустам Умеров ўзини ислоҳотчи сифатида кўрсатиб келган, аммо бу воқеа унинг обрўсига жиддий таҳдид солиши мумкин. Агар УМАБ вазир ўз ваколатларини суиистеъмол қилганини тасдиқласа, бу нафақат лавозимдан айрилиш, балки жиноий жавобгарликка олиб келиши эҳтимоли бор.

Сиёсий давраларда бу иш катта шов-шувга сабаб бўлмоқда. Экспертлар бу воқеани вазир учун яна бир жиддий синов сифатида баҳолашмоқда, чунки Умеровнинг Мудофаа вазирлиги молиявий оқимларини назорат қилишга бўлган уринишлари аллақачон кескин танқидларга сабаб бўлган.

УМАБ томонидан олиб борилаётган тергов вазирнинг тақдирига аниқлик киритади, аммо ушбу можаро Украина сиёсий саҳнасида кўп муҳокама қилинадиган мавзу бўлиб қолиши аниқ.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вашингтондаги дарёдан самолёт бортида бўлган 18 кишининг жасади олиб чиқилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:47

    'АҚШда йўловчи самолёти вертолёт билан тўқнашиб, қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:35

    АҚШда йўловчи самолёти вертолёт билан тўқнашиб, қулаб тушди

    Самолёт бортида 64 нафар одам бўлган, қидирув ишлари олиб борилмоқда

    'Аҳмад аш-Шараа Суриянинг янги президенти бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:36

    Аҳмад аш-Шараа Суриянинг янги президенти бўлди

    Муваққат ҳукумат амалдаги конституцияни бекор қилди, армияни ва хавфсизлик хизматларини тарқатиб юборди.

    'NATO: Россия Eвропа қурол саноати етакчисини ўлдиришга уринган'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:31

    NATO: Россия Eвропа қурол саноати етакчисини ўлдиришга уринган

    Cуиқасд Россиянинг Европадаги мудофаа саноати раҳбарларини ўлдириш режаларининг бир қисми бўлган.

    'Трамп Нетаняхунни Оқ уйга таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 29.01.2025 17:04

    Трамп Нетаняхунни Оқ уйга таклиф қилди

    Исроил AҚШдан энг кўп ёрдам оладиган давлат ҳисобланади.

    'Путин: Украинага пул ва ўқ-дори берилмаса, уруш бир ярим-икки ой ичида тугайди'ning rasmi

    Дунё 29.01.2025 16:17

    Путин: Украинага пул ва ўқ-дори берилмаса, уруш бир ярим-икки ой ичида тугайди

    Россия раҳбари Украина суверенитети бугунги кунда деярли нолга тенг эканини таъкидлади.