АсосийЖамият

Наманганда “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этган фирма 75 млн жаримага тортилди

Дин ишлари бўйича қўмита текширув ўтказишда давом этмоқда.

'Наманганда “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этган фирма 75 млн жаримага тортилди'ning rasmi

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган “Makan United travel group" МЧЖ га нисбатан лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этгани учун молиявий жарима қўлланилган.

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган.

    Бошқа янгиликлар