АсосийДунё

Қиёмат соати 1 сония олдинга силжиди

Бу дунё аллақачон ядровий можарога яқинлашиб қолгани ҳақида сигнални англатади.

'Қиёмат соати 1 сония олдинга силжиди'ning rasmi

Қиёмат куни соати бир сонияга ўзгартирилди ва энди унинг миллари “Ядровий ярим тун”гача 89 сония қолганини кўрсатмоқда. 

Америкадаги “Атомчи олимлар бюллетени” соат милларини олдинга суриш — дунё аллақачон ядровий можарога яқинлашиб қолгани ҳақида сигнал ва огоҳлантириш эканини таъкидламоқда.

2023 йилда соатлар асосан Украина атрофидаги вазият туфайли ярим тунга 10 сонияга яқинлаштирилган эди.

Маълумот учун: Қиёмат соати биринчи марта 1947 йилда журналнинг муқовасида пайдо бўлган ва сўнгги йилларда кўрсаткичлар фақат олдинга силжиб бормоқда.


    Бошқа янгиликлар