Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган "Тошкент инвест компанияси" АЖ мутахассислари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда транспорт оқимини ўлчаб, ўрганиб чиқди ҳамда таҳлил қилинган.
"Қиш мавсумига қарамасдан, ишлар иложи борича қисқа муддатларда амалга оширилди.
Ишлар доирасида:
• 5700 м² йўл қопламаси ётқизилди,
• 800 м сув чиқариш лотоклари ўрнатилди,
• 1825 м га бордюр тоши қўйилди,
• 610 м пиёдалар йўлаги барпо этилди,
• 150 м дренаж қувурлари ётқизилди,
• 80 м металл панжаралар ўрнатилди.
Ҳудуд пиёдалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ободонлаштирилмоқда, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратилди, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.