АсосийЖамият

Истанбулда ароқдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди

Уларнинг икки нафари — аёл.

'Истанбулда ароқдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди'ning rasmi

Вафот этган барча фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги томонидан тегишли консуллик, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, шу йилнинг 30 январь ҳолатига кўра, Туркия ҳудудида сохта спиртли ичимликдан заҳарланган Ўзбекистон фуқаролари сони 23 нафарга етди. Уларнинг икки нафари — аёл.

Маълумотларга кўра, баъзи ватандошларимиз даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиқишган, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу масала бўйича назоратни давом эттирмоқда.

    Бошқа янгиликлар