Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида, Навоий вилоятида шимолида, кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтда кечга томон бироз қор ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.