АсосийДунё

Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким тирик қолмаган — Трамп

АҚШда ичида 64 нафар одам бўлган самолёт қўниш пайтида вертолёт билан тўқнашиб, дарёга тушиб кетган эди.

'Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким тирик қолмаган — Трамп'ning rasmi

Кеча, 30 январь куни Вашингтонда вертолёт билан тўқнашган самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлган. АҚШ президенти бу ҳақда матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Трампга кўра, ҳалокат ҳарбий вертолёт экипажининг хатоси сабаб содир бўлган. 

"Вертолёт йўловчи лайнери билан бир хил баландликда бўлган ва бу фожиани келтириб чиқарган. Йўловчи самолёт экипажи тўғри ҳаракат қилган, ҳалокатга вертолёт сабаб бўлган", — деди президент. 

Трамп, шунингдек, парвоз стандартларини яна қатъийлаштиришини билдирди. У бу стандартларни биринчи президентлик муддати давомида кучайтирганини, аммо кейинчалик Байден уларни юмшатганини айтди.

"Байден ва Обама сиёсатни биринчи ўринга қўйган, мен эса хавфсизликни устувор деб биламан", — дея таъкидлади Трамп.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленский “душмани” билан музокарага тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:07

    Зеленский “душмани” билан музокарага тайёрлигини билдирди

    Зеленский музокаралар столида АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам бўлиши кераклигини қайд этган.

    'Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти Туркияга борди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:17

    Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти Туркияга борди

    Аҳмад аш-Шараъа Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашув ўтказди.

    'Швециядаги мактабда отишма содир бўлди, қурбонлар 10дан ошган'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:56

    Швециядаги мактабда отишма содир бўлди, қурбонлар 10дан ошган

    Мамлакат бош вазири ҳодисани Швеция тарихидаги энг даҳшатли оммавий отишма деб атади.

    'Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан бож ундирилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:15

    Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан бож ундирилиши кутилмоқда

    Биргина Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ўтказмалари ўзидан 45 миллиард рублдан ортиқ маблағ тушади.

    'Австралиядаги пляжда 17 ёшли қиз акула ҳужумига учради'ning rasmi

    Дунё 04.02.2025 21:55

    Австралиядаги пляжда 17 ёшли қиз акула ҳужумига учради

    У қирғоқдан тахминан 100 метр масофада сузаётган бўлган.

    'Россия ҳукуматига тегишли 2 миллиард доллар музлатиб қўйилди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2025 14:33

    Россия ҳукуматига тегишли 2 миллиард доллар музлатиб қўйилди

    АҚШ ҳукумати бу маблағларни қандай тақсимлаш ёки улар билан нима қилиш борасида ҳали аниқ қарорга келмаган.