Олтиариқ туманида ўлимли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
Жорий йилнинг 30 январь куни ўтказилаётган рейд тадбири давомида, 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли “BYD Song EV” русумли автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 149-сон Қарори асосида ЙПХ инспектори, сафдор Р.Қ. томонидан жарима майдончасига олиб кетилаётганда, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. устози А.С.га тегишли (устози А.С. вояга етмаган Х.Н.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини била туриб, автомобилни унга берган) “Damas”русумли автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, "Қапчуғай" маҳалласида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб юбориши натижасида, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада, “Damas” автомашина ҳайдовчиси Х.Н. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.