АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

Бу икки мамлакат фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради.

'Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

 Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА.

Томонлар фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу қадам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.

ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради, бу эса саёҳат қилиш қулайлигини оширади ва мамлакатлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлайди.

Шунингдек, мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар