АсосийЖамият

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 9 фоизга камайди

Энг юқори пасайиш Бухоро вилоятида қайд этилди.

'Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 9 фоизга камайди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2024 йил якуни билан халқаро стандартлар асосида камбағаллик даражаси аниқланди.

Унга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди (3,3 млн. киши ёки 2023 йилга нисбатан 719 мингга камайган). 

Ушбу натижа – Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар асосида аниқланган. 

Камбағаллик даражаси энг юқори пасайишлар:

Бухоро вилоятида - 11,8 фоиздан 8,7 фоизгача; 

 Самарқанд вилоятида - 10,5 фоиздан 7,5 фоизгача; 

Наманган вилоятида - 10,4 фоиздан 7,6 фоизгача; 

Қорақалпоғистон Республикасида - 13,6 фоиздан 10,8 фоизгача қайд этилди. 

2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқа ва деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилган чоралар мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтиришга катта ҳисса қўшди.

Бунинг натижасида 2024-йилда аҳолининг реал даромади 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келди (йил бошида – 1,7 млн сўм).

Жумладан, аҳоли даромадлари таркибида: 

- иш ҳақи – 42,6 фоиз (2023-йилда – 41,9 фоиз); 

- тадбиркорликдан даромадлар – 22,9 фоиз (21,4 фоиз); 

- пенсия, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар – 18,2 фоиз (18,9 фоиз); 

- қишлоқ хўжалиги ва томорқадан даромадлар – 10,7 фоиз (9,8 фоиз); 

- хориждан пул ўтказмалар – 2,0 фоиз (3,1 фоиз); 

- бошқа даромадлар – 3,6 фоиз (4,9 фоиз)ни ташкил этди.

 Аҳолининг иш ҳақидан даромадлари эса 2023-йилга нисбатан 12,9 фоизга кўпайди.


    Бошқа янгиликлар