Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра Тошкент шаҳрида жойлашган “АИРФАЗО" МЧЖ га нисбатан лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этгани учун жарима қўлланилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабар қилди.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган.
"Огоҳ бўлинг! “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган", - дейилади хабарда.