АсосийЖамият

Хоразм ва Фарғона вилоятларида бош мутахассислар қўлга тушди

Транспорт бошқармаси бош мутахассиси ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бош мутахассиси пора билан қўлга олинган.

'Хоразм ва Фарғона вилоятларида бош мутахассислар қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаронинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказиб, у ерда кўп қаватли турар-жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида пудратчи корхонанинг рейтинг балларини кўтариш ҳамда тендерга тақдим қилиш мақсадида, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган қурилиш техникаларининг техник паспорти ва ёрлиқларини тайёрлаб бериш эвазига 8700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 09:43

    Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 08:37

    Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди

    Фуқаролар метан нархи қўшни туманларга нисбатан қимматлиги ва кескин ошганидан шикоят қилган.

    'Навоийда ЙТҲ ортидан 16 ёшли йигит вафот этди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 07:43

    Навоийда ЙТҲ ортидан 16 ёшли йигит вафот этди

    Ҳодиса Кармана туманида содир бўлган.

    '“Қоплонбек” постида жанжал бўлди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 06:01

    “Қоплонбек” постида жанжал бўлди

    Юк ташувчи 10 суткага қамалди.

    'Наманганда банк бош юрисконсульти пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 03:57

    Наманганда банк бош юрисконсульти пора билан ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 11:45

    Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида ҳалок бўлди

    Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.