АсосийДунё

Сурияда портлаш юз берди

15 киши ҳалок бўлди.

'Сурияда портлаш юз берди'ning rasmi

Суриянинг шимолидаги Манбиж шаҳрида мина ўрнатилган автомобилнинг портлаши натижасида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Суриянинг расмий SANA агентлиги "Оқ каскалар" фуқаролик мудофаа хизматига таяниб хабар берди. Ҳалок бўлганлардан 14 нафари аёл ва 1 нафари эркак бўлиб, яна 15 аёл яраланган, уларнинг айримлари оғир аҳволда. Портлаш Манбиж шаҳри атрофидаги асосий йўлда, қишлоқ хўжалигида ишловчи ишчиларни ташувчи машина яқинида содир бўлган. 

Бу сўнгги кунларда Манбижда содир бўлган иккинчи шундай ҳодисадир. Бундан аввал, шанба куни шаҳар марказида мина ўрнатилган автомобилнинг портлаши натижасида тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна тўққиз киши, жумладан, болалар ҳам яраланган эди.

1 декабрда Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия озодлик армияси "Эркинлик тажрибаси" операциясини бошлаган эди. Бунинг мақсади шимолий Сурияда хавфсизликни тиклаш деб эълон қилинган. Тез орада курд тузилмалари назоратида бўлган Манбиж шаҳри янги суриялик ҳокимият тарафдорлари қўлига ўтди. Бунга қадар, 2016 йилдан бери, Манбиж АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Курдистон ишчи партияси (РПК) ва Халқ ҳимояси бўлинмалари (YPG) томонидан назорат қилинар эди. Бу ҳудудда курдларнинг сўнгги таянч нуқтаси бўлиб келган.

                                          Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суданда вице-президент қотиллик ва давлатга хиёнатда айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё 16.09.2025 18:31

    Суданда вице-президент қотиллик ва давлатга хиёнатда айбланмоқда

    Ҳозирда у лавозимидан четлатилган ҳамда уй қамоғига олинган.

    'Урсула фон дер Ляйенга қарши икки томондан ишончсизлик вотуми билдирилди'ning rasmi

    Дунё 16.09.2025 18:27

    Урсула фон дер Ляйенга қарши икки томондан ишончсизлик вотуми билдирилди

    Европарламентда чап ва ўнг партиялар Еврокомиссия раҳбарини лавозимдан четлатмоқчи.

    'Қирғизистонда эркак келинини зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 16.09.2025 17:37

    Қирғизистонда эркак келинини зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди

    Келиннинг иддао қилишича қайнота пичоқда уни қўрқитиб, тазйиқ ўтказган.

    'Хитой ва Толибон ҳарбий ҳамкорлик қилади'ning rasmi

    Дунё 16.09.2025 17:21

    Хитой ва Толибон ҳарбий ҳамкорлик қилади

    Ҳукумат “Толибон”га самолётларга ўқ узишни ўргатади.

    'Афғонистонда aёлларни ҳамширалик фаолиятига чақирган маслаҳатчи ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 16.09.2025 17:03

    Афғонистонда aёлларни ҳамширалик фаолиятига чақирган маслаҳатчи ҳибсга олинди

    “Толибон” етакчиси буйруғи билан Фаруқ Азам ушланди.

    'Болалар порнографияси учун жазо кучайтирилади'ning rasmi

    Дунё 16.09.2025 14:57

    Болалар порнографияси учун жазо кучайтирилади

    Сенатда вояга етмаганларга нисбатан жиноятларнинг олдини олиш ва жазони кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.