АсосийЖамият

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг кредитларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди

Қариндошларига қалбаки тавсияномалар орқали 207,7 млн. сўм миқдоридаги кредитлар ажратган.

'Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг кредитларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами  427,7  млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритган. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.

Ушбу кредит маблағларини оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан эҳтиёжманд оила аъзоларининг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолияти йўлга қўйилишини ташкиллаштирмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, М.Ф. ўзининг қариндошлари ва бошқа 5 нафар фуқароларга маҳалла ҳудудида яшамаган бўлсада, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Метан заправка"лар кун иссиқ бўлишига қарамай нега ёпиқ?'ning rasmi

    Жамият 03.02.2025 22:16

    "Метан заправка"лар кун иссиқ бўлишига қарамай нега ёпиқ?

    “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳолатга ойдинлик киритди

    'Ўзбекистон ва Малайзия Коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасида Ҳаракатлар режаси имзоланди'ning rasmi

    Жамият 03.02.2025 22:03

    Ўзбекистон ва Малайзия Коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасида Ҳаракатлар режаси имзоланди

    Ҳужжат соҳада тажриба алмашиш, илғор амалиётни ўрганиш ва жорий этиш юзасидан ҳамкорликнинг аниқ механизмларини акс эттиради.

    'Тошкентдаги савдо мажмуасида фаррош аёл лифт  қисиб қолиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 03.02.2025 21:12

    Тошкентдаги савдо мажмуасида фаррош аёл лифт қисиб қолиши оқибатида вафот этди

    Аёл лифт ойналарини тозалаётган пайтда эшиклари ёпилиб, тепага кўтарила бошлаган.

    'Энди давлат чегарасидан ўтиш учун электрон навбат олиш мумкин'ning rasmi

    Жамият 03.02.2025 18:17

    Энди давлат чегарасидан ўтиш учун электрон навбат олиш мумкин

    Давлат чегарасида жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиш жараёнлари янада соддалаштирилади.

    'Январь ойида 277 минг фуқаро ишли бўлган'ning rasmi

    Жамият 03.02.2025 18:04

    Январь ойида 277 минг фуқаро ишли бўлган

    Президентга бандлик ва инвестиция соҳалари бўйича ахборот берилди

    'Андижонда 13 ёшли қизга эри билан жинсий алоқа қилиб, беришини сўраган аёл жазоланди'ning rasmi

    Жамият 03.02.2025 16:45

    Андижонда 13 ёшли қизга эри билан жинсий алоқа қилиб, беришини сўраган аёл жазоланди

    Аёл қўшни қизга бу иш эвазига 50 минг сўм беришини айтган. Буни эшитган эр қиз бунга рози бўлса, 50 минг эмас 100 минг таклиф қилган.