АсосийЖамият

Қаршида дрифт қилишга уриниш оқибатида икки йигит ҳалок бўлди

19 ёшли йигит тезликни тўғри баҳолай олмай бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

'Қаршида дрифт қилишга уриниш оқибатида икки йигит ҳалок бўлди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 19 ёшли икки йигит ЙТҲ сабаб вафот этди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг “Ҳудуд” информацион дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 30 январь куни соат 17:00 лар атрофида шаҳарнинг Насаф кўчасида содир бўлган. Nexia-3 рулида 19 ёшли йигит бўлган. У икки нафар дўсти билан бирга автомобилни бошқариб келаётган вақтида дрифт қилишга уринган, бироқ тезликни тўғри баҳолай олмай бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Зарба кучли бўлганидан автомашина салонида бўлган икки нафар 19 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар