АсосийЖамият

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

Бу бўйича Президент қарори эълон қилинди.

'Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади'ning rasmi

“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.

Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.

2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган бир кун учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир болага базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ва 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага – 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади; 

Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдори 1,1 кўпайтирувчи коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун юқорида белгиланган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўлаб берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    'Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди

    Чиқинди хизматлари бўйича шикоят бўлганда мурожаат қилиш сўралмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    'Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 22:38

    Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади

    Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилмоқда.

    '"Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 21:18

    "Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди

    Бугун Адлия вазири Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчига "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.