АсосийДунё

Швециядаги мактабда отишма содир бўлди, қурбонлар 10дан ошган

Мамлакат бош вазири ҳодисани Швеция тарихидаги энг даҳшатли оммавий отишма деб атади.

'Швециядаги мактабда отишма содир бўлди, қурбонлар 10дан ошган'ning rasmi

Швециянинг Эребру шаҳридаги мактабда номаълум шахс томонидан даҳшатли отишма содир этилди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган, яна 15 нафар одам жароҳатланган. Айни пайтда отишма сабаблари ўрганилмоқда. Полиция ўт очган шахснинг шериклари борлигини айтмоқда. 

Расмийлар одамларни отишма содир бўлган ҳудуддан узоқроқ туришга чақирган.

Мамлакат бош вазири ҳодисани Швеция тарихидаги энг даҳшатли оммавий отишма деб атади.


    Бошқа янгиликлар