АсосийЖамият

Қашқадарёда яширин цех очганлар қўлга тушди

Цехда қўлбола ароқ тайёрланган.

'Қашқадарёда яширин цех очганлар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлбола алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариб келган яширин цех фош этилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.У. “Лолистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу цехдан 810 дона қалбаки акциз маркалар, 1 864 дона “YANGI SHAHRISABZ” номли ёрлиқлар, 3 430 дона ҳар хил турдаги қопқоқлар, 85 литр қўлбола тайёрланган ароқ, 1 дона фильтр ускунаси, сана қўйишга мўлжалланган муҳр ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Чустдаги 40 млн долларлик газ-бетон блоки ишлаб чиқариш мажмуаси билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:47

    Президент Чустдаги 40 млн долларлик газ-бетон блоки ишлаб чиқариш мажмуаси билан танишди

    Ушбу лойиҳа доирасида Хитой, Германия, Дания каби давлатлардан инновацион технологиялар келтириб ўрнатилган.

    'Олти ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат билдирган 34 киши жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:18

    Олти ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат билдирган 34 киши жазоланди

    Уларнинг 32 нафари жаримага, 2 нафари эса маъмурий қамоққа олинган.

    'Россияда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Россияда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Аввалроқ, Владивосток шаҳрида россиялик ўсмирлар мигрантларни калтаклаганди.

    'Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?

    Тошкент шаҳар ФВБ тармоқларда тарқалган видео юзасидан изоҳ берди.

    'Россияда ўзбекистонлик мигрантларга ҳужум қилингани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Россияда ўзбекистонлик мигрантларга ҳужум қилингани айтилмоқда

    Ҳодиса оқибатда бир неча киши жароҳат олган.

    'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 20:58

    Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

    Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.