АсосийДунё

КХДР ўз фуқароларини Россиядаги қурилишларга юбормоқда

2024 йилда мамлакатга 13 минг шимолий кореялик келган.

'КХДР ўз фуқароларини Россиядаги қурилишларга юбормоқда'ning rasmi

2024 йилда минглаб шимолий кореяликлар Россияга қурилиш ишларида ишлаш учун юборилган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. 

“Бу КХДРга фуқароларини хорижга ишлаш учун юборишни тақиқлаган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига зид. Бироқ Москва ва Пхеньян бу тақиқни айланиб ўтиш мақсадида ишчиларга талабалик визаси бериш йўлидан бормоқда”, дейилади хабарда.  

Россия расмийлари маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатга 13 221 шимолий кореялик келган, бу олдинги йилга нисбатан 12 баробар кўп. Уларнинг 7887 нафари Россияга ташриф мақсадини таълим олиш деб кўрсатган.

    Бошқа янгиликлар