АсосийЖамият

Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас

Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тартиби жорий этилади.

'Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас'ning rasmi

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёш, аёллар – 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни белгилашда уларнинг алоҳида мурожаати талаб этилмайди. Фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ва бошқа маълумотлари вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида бир кун муддатда проактив шаклда тайинлаш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фуқарода пенсия ёшига етганига қарамай меҳнат фаолиятини давом эттириш истаги бўлса, проактив шаклда тайинланадиган ёшга доир пенсияни рад этиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, фуқаролар пенсия ёшига тўлганидан сўнг пенсия тайинлашни сўраб яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига, Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдирган ҳолда мурожаат қилади.

Маълумот учун, ҳозирги пайтда ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 834 000 сўмни ташкил этади 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бир йилда судлар томонидан 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:23

    Бир йилда судлар томонидан 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди

    Ўзбекистонда энг кўп содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар маълум қилинди.

    'Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишда давлат назорати амалга оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:35

    Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишда давлат назорати амалга оширилади

    Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

    'Ўзбекистондаги 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:07

    Ўзбекистондаги 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди

    Марказий банк томонидан ўтказилган текширувларда қоидабузарликлар аниқланган.

    'Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида бугун ҳам қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:57

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида бугун ҳам қор ёғади

    Республика бўйлаб совуқ ҳарорат кузатилади.

    '"Afrosiyob" поезди Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади'ning rasmi

    Жамият 10.02.2025 22:17

    "Afrosiyob" поезди Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади

    Бугун Каттақўрғон бекатида илк йўловчилар тантанали равишда кутиб олинган.

    'Бир йилда 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди'ning rasmi

    Жамият 10.02.2025 18:24

    Бир йилда 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди

    Маъмурий ишларнинг аксарияти ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ.