АсосийДунё

Анқарада сохта ароқдан ўлганлар сони 38 кишига етди.

Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

'Анқарада сохта ароқдан ўлганлар сони 38 кишига етди.'ning rasmi

Туркиянинг Aнқара шаҳрида қалбаки спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 5 кишининг ўлимидан сўнг 38 нафарга етди. Шунингдек, 32 киши шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Туркиянинг Sabah газетаси зишича, Aнқара Бош прокуратураси томонидан контрабанда ва эҳтимолий қасддан ўлимга сабаб бўлиш жиноятлари бўйича 104 та жиноят иши очилган ва 19 нафар гумонланувчи шахс қўлга олинган, 34 нафар гумонланувчи эса суд назорати остида қўйиб юборилган. 

Ҳибсга олинганлардан бири Й.К.К., "Мен буни спиртли ичимликлар истеъмол қилиш учун қилдим. Этил спиртини интернетдан оламан”, дея кўрсатма берган. 

Ш.Д. У. Эса 2 йил олдин ноқонуний спиртли ичимликлар ишлаб чиқарганини ва материалларни интернет орқали сотиб олганини айтган. Бошқа томондан, Истанбулнинг Зейтинбурну шаҳрида сохта спиртли ичимликлар сотилган икки манзилга рейд уюштирилди. Рейд давомида Р.Е. ва С.С. исмли икки нафар гумонланувчи қўлга олинган, 80 литр қалбаки спиртли ичимлик ва уни ишлаб чиқаришда фойдаланилган материаллар олиб қўйилган.

Маълумотларга қараганда, Туркияда қалбаки алкогол маҳсулот истеъмол қилиш натижасида ҳалок бўлганлар сони 104 кишига етди. Вафот этганларнинг аксариятини Туркия ва Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Бу ҳолатлар юзасидан Туркия полицияси уюштирган кенг кўламли рейдлар жараёнида 34 кишини ҳисбга олинган, 44 киши эса терговга тортилган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ҲАМАС Исроил шартларни бузгани сабабли асирларни озод қилишни кечиктирди'ning rasmi

    Дунё 11.02.2025 15:26

    ҲАМАС Исроил шартларни бузгани сабабли асирларни озод қилишни кечиктирди

    ҲАМАС ўз мажбуриятларига содиқ қолишини ва Исроил ўз шартномавий мажбуриятларини бажарган тақдирда асирлар озод этилишини таъкидлади.

    'ChatGPT ношири OpenAI миллардер Илон Маск қўлига ўтиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 11.02.2025 15:17

    ChatGPT ношири OpenAI миллардер Илон Маск қўлига ўтиши мумкин

    Маск сунъий интеллект гиганти OpenAI’ни сотиб олишни режалаштирмоқда.

    'Қозоғистонда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари музлаб қолишдан қутқарилди'ning rasmi

    Дунё 11.02.2025 11:02

    Қозоғистонда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари музлаб қолишдан қутқарилди

    Автобус бузилиб қолган ва 24 нафар одам совуқда қолиб кетган.

    'АҚШда бир центлик тангалар зарб этилиши тўхтатилади'ning rasmi

    Дунё 11.02.2025 10:27

    'Толиблар БМТ ходимларини соқол қўйишга мажбурламоқда'ning rasmi

    Дунё 10.02.2025 21:55

    Толиблар БМТ ходимларини соқол қўйишга мажбурламоқда

    Афғонистондаги гуманитар операцияларни амалга ошириш тобора қийинлашмоқда.

    'Саудия Арабистони ҳукумати болаларни ҳажга олиб келишни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё 10.02.2025 20:17

    Саудия Арабистони ҳукумати болаларни ҳажга олиб келишни тақиқлади

    Саудия Арабистони 2025 йилги Ҳаж мавсуми учун янги қоидаларни эълон қилди.