АсосийЖамият

Бухородаги хонадонда портлаш содир бўлди

Дастлабки тахминларга кўра, газ йиғилган уйда чироқ ёқилиши портлашга сабаб бўлган.

'Бухородаги хонадонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухорода хонадон портлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Бухоро вилояти ФВБ маълумот тақдим этди. 

Аниқланишича, 2025 йил 12 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда Ғиждувон тумани “Гулистон” МФЙдаги аҳоли хонадонида чақнаш содир бўлган. Воқеанинг тахминий сабаби, фуқаронинг яшаш уйида газ сизиб чиқиб тўпланиши ҳамда чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлган. 

 Ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Воқеа жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи  етиб борган.

    Бошқа янгиликлар